Ёғ-мой корхоналар фаолияти

Турон Хожели АЖ

Компания тўғрисида

Корхона 1946 йилда ташкил қилинган бўлиб, дастлабки қуввати кунига 120 тонна техник чигитни қайта ишлашдан иборат бўлган. 1975 йилга келиб ишлаб чиқариш қуввати 275 тоннага етказилган. Корхонанинг асосий цехида 12 та “ЕТП-20” маркали Германияда ишлаб чиқарилган пресслар ўрнатилган. Умумий ер майдони 4,7 гектарга тенг бўлиб, унда 8 та цех, 2 та омбор ва 1 та чигит хўжалиги мавжуд. 2007 йилда кунига 100 тонна кунжарани қайта ишлаш қувватига эга бўлган экстракция цехи, 2008 йилда ёғни қадоқлаш цехи, 2009 йилда ёғни хидсизлантириш цехи ишга туширилди.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха ва соапсток сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 72,5 минг тонна

Беруний Ёғгар АЖ

Компания тўғрисида

Корхона 1957 йилда “Беруний МЭЗ” номи билан ташкил топган. 1972 йилда қайта реконструкция қилинган, 1994 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган. Ҳозирги кунда давлат улуши 86,4 фоиздан иборат бўлган корхонанинг умумий майдони 8 гектарни ташкил этади. Бу ерда асосий ва ёрдамчи цехлар жойлашган. Корхонанинг кунлик қуввати 230 тонна пахта чигитини қайта ишлашга тенг бўлиб, олинган ёғ хидсизлантирилган ва қадоқланган ҳолда аҳолига етказиб берилади. 2006 йилда кунига 100 тонна хом ашёни қайта ишлаш қувватига эга бўлган экстракция цехи ишга туширилган.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 63,0 минг тонна

Андижон ёғ-мой АЖ

Компания тўғрисида

«Андижон ёғ-мой» ОАЖ 1907 йилда «Т.К.Соловьев ва унинг компанияси» фирмаси томонидан Андижон вилоятида ташкил этилган, корхона 1917 йилда маҳаллийлаштирилган ҳамда ёғ ҳамда совун ишлаб чиқариш цехидан иборат бўлган. Мустақиллик йилларида корхона очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди ва ишлаб чиқариш цехлари ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Корхона томонидан хидсизлантирилган ўсимлик ёғи, хўжалик совуни, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126 минг тонна

Асака ёғ АЖ

Компания тўғрисида

Аҳоли учун ёғ-мой маҳсулотлари, чорвачилик учун кунжара ва шелуха етказиб беришга ихтисослашган “Асака ёғ” ОАЖ 1910 йилда ташкил этилган. Мустақиллик йилларида корхона техник ва технологик жиҳатдан ҳар томонлама қайта жиҳозланди. Натижада озуқавий ёғни 100 фоиз миқдорида хидсизлантирилган ва қадоқланган ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, совун, экстракция, рафинация сингари цехлар хорижда ишлаб чиқарилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланди.

Корхонада асосан турли хилдаги ўсимлик ёғлари, хўжалик совуни, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126,0 минг тонна

Когон ёғ-экстракция АЖ

Компания тўғрисида

Дунёнинг қадимий ҳудудларидан бири бўлмиш Бухорода ХIХ аср бошларида пахта чигитидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ишлари бошланади ва у 1910 йилда фойдаланишга топширилади. 1915 йилга келиб корхонада кунига 5-7 тонна пахта ёғи ишлаб чиқарилишига эришилди. Маҳсулотнинг асосий қисми Россия, Эрон, Афғонистон сингари мамлакатларга экспорт қилинди. Корхонанинг ҳозирги кундаги пахта чигитини қайта ишлаш кунлик қуввати 400-450 тоннани ташкил этади. Цехларга замонавий экстракторлар ўрнатилмоқда, шунинг ҳисобига яқин вақт ичида кунлик қувват яна 400 тоннага ошади.

Мулкчиликнинг акциядорлик шаклига эга бўлган “Когон ёғ экстракция” корхонасида хидсизлантирилган ўсимлик ёғлари, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, хўжалик совуни, тостерланган шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126,0 минг тонна

Евроснар МЧЖ

Компания тўғрисида

Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ҳисобланмиш “Евроснар” МЧЖ 2003 йилнинг февраль ойида ишга туширилган. Корхонада дастлабки кунига 16 тонна кунгабоқар дони қайта ишланган бўлса, 2004 йилнинг октябрида 30 тонна чигитни қайта ишлаш қуввати фойдаланишга топширилган. 2007-2008 йилларда ишлаб чиқариш цехларининг қуввати оширилиб, модернизация қилинди. 2011 йилда янги рафинация ва ёғни хидсизлантириш цехлари ишга туширилди. 2013 йилда экстракция цехи кенгайтирилиб, унинг кунлик қуввати 120 тоннага етказилди. Ҳозирги кунда корхонанинг 51 фоизи давлат улушига тўғри келади.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 32,1 минг тонна

Қарши ёғ-экстракция АЖ

Корхона тўғрисида

Қарши ёғ заводининг пойдеворига биринчи ғишт 1949 йилда қуйилган. Қурилиш ишлари 5 йил давом этиб, 1954 йилда муваффақиятли якунланган. 1955 йилдан бошлаб завод ишга тушурилиб, завод даставвал суткасига 150 тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлган.

1958 йилда корхонада дастлабки реконструкция ишлари амалга оширилиб, заводнинг чигитни қайта ишлаш қуввати 150 тоннадан 200 тоннагача кўтарилган.

1964 йилда экстракция цехи ишга тушурилиб, унда НД-1250 русумли экстрактор ўрнатилди (1993 йилда экстрактор янгисига НД-1250М алмаштирилди). 1982 йилда эса Польшада ишлаб чиқарилган тостер ўрнатилиб, ёғ ишлаб чиқариш самарадорлиги оширилди.

1972-1980 йиллар мобайнида заводда эскирган дастгоҳлар алмаштирилди, қушимча цехлар қурилиб, завод кенгайтирилди. Механизациялаштириш ва қисман автоматизациялаштириш ишлари амалга оширилиб, оғир қўл меҳнатига барҳам берилди. Натижада суткасига 400 тонна чигитни қайта ишлаш қуввати вужудга келди.

Бугунги кунда корхона йирик корхоналар қаторидан жой олган бўлиб, аҳолига ёғ махсулотлари, совун ва чорва моллари учун озуқабоп ем махсулотлари ишлаб чикариш фаолиятини давом эттирмокда. Ҳозирги кунда корхонанинг 58,4 фоизи давлат улушига тўғри келади.

Косон ёғ-экстракция АЖ

Корхона тўғрисида

Косон ёг-экстракция заводи 1981 йилнинг октябр ойида ишга туширилган. Корхонанинг асосий махсулот ишлаб чикарадиган экстракция цехи Гарбий Германиянинг «ЭКСТЕХНИК» фирмаси технологиясига асосланган булиб, бир суткада 1200 тонна пахта чигитини экстракция йули билан кайта ишлашга мослаштирилган эди. Синов даврида бу технология узини окламаганлиги сабабли дастлабки модернизациялаш ва техник қайта жихозлаш тадбирлари 1987 йилда утказилиб завод кайта реконструкция килинди ва пресс цехида юкори кувватли РЗ-МОА пресслари урнатилиб ишга туширилди. Ҳозирги кунда корхонанинг 52,8 фоизи давлат улушига тўғри келади.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати регламент буйича:

700 тонна пахта техник чигити

400 тонна соя дони

200 тонна кунгабоқар уруғини қайта ишлайди.

Ванғози агро-экспорт МЧЖ

Корхона тўғрисида

«Ванғози агро экспорт» корхонаси қишлоқ жойларда, аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. 2011 йилда бир кунда 160 тонна хом ашёни қайта ишлайдиган экстракция линияси ишга туширилди.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Континентн-Н ёғ-мой МЧЖ

Корхона тўғрисида

Корхона Навоий шаҳри ҳокимининг 2002 йил 26 ноябрдаги 1643/11-сонлиқарори билан ташкил этилган. Давлат улуши 51 фоизни ташкил қилади. Ўз устав фондига эга бўлган корхонада 140 нафардан ортиқ ишчи-ходимлармеҳнат қилади.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха, соапток сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 32,1 минг тонна

Учқўрғон ёғ АЖ

Корхона тўғрисида

1948 йилда ёғ экстракция корхонасини қуриш учун Учқўрғон тумани ҳудудидан 29 гектар ер ажратилди. 1950 йилда асосий бинолар қурилиши ниҳоясига етказилди ва 1953 йилда корхона бир кунда 120 тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлди. Бу қувват 1970 йилда 400 тоннага етказилди. 1994 йилда корхона очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. Умумий йиғилиш томонидан жамият низомида белгиланган муддатда корхонанинг кузатув кенгаши ва ижроия органи сайланди.

Бу ерда асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, техник саломас, глицерин, махсар ёғи ва шрот ва шелухаси, ёғ кислотаси, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126 минг тонна

Наманган тола-текстил

Корхона тўғрисида

Корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 августдаги “2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган. Корхонанинг кунлик қуввати 200 тонна линтерланган чигитни қайта ишлашдан иборат. Жамиятдаги мавжуд бино-иншоотлар қайта реконструкция қилиниб, тайёрлов ва экстракция цехлари бинолари ҳамда экстракция бензини, ёғ хўжалиги, шелуха ва кунжара омборлари янги лойиҳалар асосида қуриб битказилган.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 64,2 минг тонна

Каттақўрғон ёғ-мой АЖ

Корхона тўғрисида

Дастлаб ишлаб чиқариш қуввати 280 тонна хом ашёни қайта ишлашдан иборат бўлган мазкур корхона 1936 йилнинг 6 ноябрида ишга туширилган. Бу ерда 1957 йил экстракция усулида ишлайдиган янги ускуна Германиядан олиб келиниб ўрнатилди.

Истиқлол йилларида тубдан ўзгаришлар даврини бошидан кечирган корхона 1996 йилга келиб республикада биринчи бўлиб кунгабоқар ёғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Шу орада корхонада чиқиндисиз технологиялар жорий қилинди.

Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, хўжалик совуни, саломаси шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 157,5 минг тонна

Сурхонозиқовқатсаноати АЖ

Корхона тўғрисида

Денов ёғ-экстракция заводи 1963 йилга қурилган. У 1994 йилда “Сурхонозиқовқатсаноати” ОАЖга айлантирилган. Мустақиллик йилларида корхонани модернизациялаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди. Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми кенгайиб, унинг сифати янада яхшиланди ва табиий йўқотишлар кескин қисқарди. Жумладан, тайёрлов бўлимида беш валли жўвали дастгоҳ ўрнатилган. Чигит майдалангандан сўнг уни янада майдалаш учун мутахассислар томонидан шлифовкалар ўрнатилди. Пировардида ёғнинг чиқиши сезиларли даражада ошиб, хом ашёнинг йўқотилиши қисқарди.

Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, хўжалик совуни, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 189 минг тонна

Агрохизмат шиндонг МЧЖ

Корхона тўғрисида

“Агрохизмат Шиндонг” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси чет эл инвестициясини тўғридан-тўғри жалб этиш ҳисобига 2007 йилда ташкил этилган. Корхона кунига 80 тонна техник пахта чигитини қайта ишлашга мўжалланган бўлиб, ишлаб чиқариш цехларига Хитой технологиялари ўрнатилган. Ҳозирда корхонада экстракция, форпресс, охарлаш, чақиш, рафинация, қадоқлаш, хидсизлантириш цехлари фаолият кўрсатмоқда. Қўшма корхонанинг давлат улуши 51 фоизни ташкил этади.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 25,7 минг тонна

Гулистон экстракт ёғ

Корхона тўғрисида

Сирдарё вилоятида ёғ-мой саноатининг тўнғич авлоди ҳисобланадиган «Гулистон экстракт ёғ» ОАЖ корхонаси қурилиши 1976 йилда бошланиб, 1980 йилда ниҳоясига етказилди. Мазкур корхона

«Экстракционтехник» (Германия) фирмаси лицензияси бўйича бунёд этилган. 1994 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган мазкур корхонасининг барча цехлари замон талаблари асосида механизация қилинган. Бу ерда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишчи ва муҳандис-техник ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш устувор вазифа ҳисобланади.

Корхонада асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва шрот ва шелуха, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 189 минг тонна

Янгийўл ёғ-мой АЖ

Корхона тўғрисида

Янгийўл ёғ-мой комбинатининг тарихи 1922 йилда Қовунчи қишлоғида жойлашган, бор-йўғи 8 та ёғ пресслаш ускунаси бўлган 4-сонли ёғ корхонасидан бошланади. 1960 йилда корхона ёғ-мой комбинати мақомини олиб, кунига 500 тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлди. 1994 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.

Ҳозирги кунда замонавий ускуналар билан жиҳозланган мазкур корхона кунига 600 тонна чигитни қайта ишлаш, 35,3 тонна ёғни қадоқлаш, 42 тонна совун ишлаб чиқариш ва соатига 600 бутилка ёғни қадоқлаш имкониятига эга.

Корхонада асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва қадоқланган шрот ва шелуха, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 189 минг тонна

Урганч ёғ-мой АЖ

Корхона тўғрисида

“Урганч ёғ-мой” экстракция заводи 1977 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган корхона бўлиб, у ўзига хос анъаналарга эга. 1994 йилда корхона давлат тасарруфидан чиқарилиб, унинг мулкчилик шакли ўзгартирилди ва “Урганч ёғ-мой” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. 2004 йилда Швейцариянинг “Floih ltd” компанияси корхонага катта ҳажмида инвестиция киритиш мажбуриятини олиб, тендерда ғолиб чиқди. Натижада корхона хорижий инвестиция иштирокидаги “Урганч ёғ” акциядорлик жамияти мақомини олди. Ҳозирги кунда корхона пахта чигит, соя, махсар, кунгабоқар сингари мойли экинлар уруғларини қайта ишлайдиган, ёғни гидрогенизациялаб берадиган, техник ва озиқавий саломас, хўжалик совуни, алиф ишлаб чиқарадиган цехларга эга.

Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, хўжалик совуни, шрот, шелуха, алиф сингари маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 189 минг тонна

Бўстон олами МЧЖ

Корхона тўғрисида

«Бўстон олами» хусусий корхонаси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, у 2007 йилда масъулияти чекланган жамиятга айлантирилди. Умумий майдони 2,43 гектардан иборат бўлган мазкур корхона томонидан кунига 100 тонна техник чигит ёки 60–75 тонна махсар хом ашёсини қайта ишлаш ва 15 тонна хўжалик совуни ишлаб чиқариш қувватига эга. Бундан ташқари, корхонада 2 та экстракция, техника-таъмирлаш, тайёрлов, хом ёғ кислотаси ва дистилланган ёғ кислотаси, ўсимлик ёғини қадоқлаш ва хидсизлантириш цехлари фаолият кўрсатмоқда. Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, хўжалик совуни, шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Нурли дон МЧЖ

Корхона тўғрисида

«Нурли дон» масъулияти чекланган жамияти 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг ўша давридаги кунлик қуввати 15 тонна пахта чигитини қайта ишлашни ташкил қилган. 2008–2009 йилларда корхона цехларига пахта чигитини қайта ишлашга мўлжалланган, Хитой Халқ Республикасидан келтирилган тизим ўрнатилган ва кунлик қувват 220 тонна хом ашёни қайта ишлашга етказилган. Шу йили ишлаб чиқариш цехига қадоқлаш тизими ўрнатилиб, ишга туширилди.

Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, хўжалик совуни, шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Тошкент ёғ-мой АЖ

Корхона тўғрисида

Корхонага 1966 йилда асос солинган. Итиқлол йилларида мазкур корхона “Тошмарёғ” ОАЖга, кейинчалик “Тошкент ёғ-мой комбинати” ОАЖ корхонасига айлантирилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан “Моя мечта” брэнди остида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу ерда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан тубдан янгилаш ишлари босқичма-босқич амалага оширилди, шу мақсад учун 2004 йилдан 2007 йилгача бўлган даврда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилиши ҳам бунинг далилидир.

Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, маргарин, мойонез маҳсулотлари, озиқ-овқат саломаси, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 113,4 минг тонна

Ўзёғмойсаноат уюшмаси расмий веб сайти
Добавить комментарий