«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси Матбуот хизмати

«Ахборот Хизмати»

Телефон: + (99871) 202-16-00 (113)

Электрон манзил: info@yogmoy.uz

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг «Ўзёғмойсаноат» уюшмасига мурожаат этиш тартиби

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Оммавий ахборот воситаларида «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси тизими фаолиятини ёритмоқчи бўлсангиз «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси Матбуот хизматига мурожаат этишингиз ва уларнинг ёрдамига таянишингиз мумкин:

1. Ёзма равишдаги сўровларни қуйидаги манзилга: 100100, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ш.Руставелли кўчаси 8-уй
ёки (+998 71) 256-16-00 телефон орқали (сўровлар масъул раҳбар, бош муҳаррир имзоси билан расмий бланкда) юборинг.

2. Электрон тарздаги мурожаатларни info@yogmoy.uz манзилига юборинг.

3. Биз билан (+998 71) 256-16-00 телефонни орқали боғланишингиз мумкин.

Барча сўровлар ўз ичига қуйидагиларни олган бўлиши шарт:

— материалнинг асосий мавзуси формулировкаси;

— саволлар рўйхати;

— материални эълон қилиш ёки эфирга узатиш санаси;

— таҳририят ва мухбир ҳақида маълумот (хизмат ва қўл телефонлари, электрон манзил).

Жавоблар Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ва “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ равишда тақдим этилади.

Ўзёғмойсаноат уюшмаси расмий веб сайти