“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзоларига имтиёзлар

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзоларига имтиёзлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сонли “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”  қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан “Ўзпахтаёғ” АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди. Уюшмага ёғ-мой саноати корхоналари ва ташкилотлари ихтиёрий равишда аъзолари бўлишлари белгилаб қўйилган. Бунда уларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилди:

биринчидан,  2021 йил 1 январга қадар:

  • ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мақсадида импорт қилинадиган ёғ-мой хом-ашёлари ҳажми ТИФ ТН кодлари 1201-1207 гуруҳи (соя дуккаги, кунгабоқар ва бошқа мойли ўсимликлар уруғлари) бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
  • ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчилар импорт қилинган ёғ-мой хом-ашёлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича ҚҚС тўловидан озод қилинди.

иккинчидан,  2022 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ТИФ ТН кодлари 2815, 3802, 3815 гуруҳи бўйича ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар (каустик сода, активлаштирилган табиий минерал маҳсулотлар ва катализаторлар) импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб ҚҚСни тўлашни 90 кунга кечиктириш имконияти берилди.

 

Ўзёғмойсаноат уюшмаси расмий веб сайти