2019 йилнинг 15 июнь куни Самарқанд шаҳрида “Ёғ-мой корхоналарида замонавий, илғор технологияларга асосланган тежамкор техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳамда 2019 йилги капитал таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш, шунингдек 2019 йил инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширилишини жадаллаштириш – долзарб масала” мавзуида семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Семинар-кенгашда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси раҳбар ва мутахассислари, барча ёғ-мой корхоналари муҳандислик ва энергетик хизматлари бошлиқлари, 7 та хорижий Хитой, Туркия, Хиндистон, Украина компаниялари вакиллари, маҳаллий ҳамкорлар иштирок этди.
Даставвал, семинар иштирокчиларини Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган «JOМBOY OIL» МЧЖ корхонасида сўнги йилларда амалга оширилган техник ва технологик янгилаш, модернизациялаш ҳамда бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида корхона цехларига экскурсия уюштирилди. Иштирокчилар корхонанинг асосий цехлари ва ёрдамчи бўлимлари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан корхона мутахассислари билан суҳбатлашишди. Бир сўз билан айтганда, «JOМBOY OIL» МЧЖ корхонаси мисолида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди.
Семинар-кенгашда таъкиданишича, 2019 йил 16 январда муҳтарам Президентимизнинг «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги (ПҚ-4118-сонли) қарорларига “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ташкил этилиб, соҳа олдига бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Семинар иштирокчилари соат 1100да Самарқанд шахрида ги “Ёшлар уйи” мажлислар залига тўпланишди ва асосий кенгаш бошланди. Кенгашни “Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг Бошқарув раиси в.б. Ғ.Пардаев кириш сўзи билан очиб берди.
“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарнинг бугунги кундаги асосий вазифаси ишлаб чиқаришга янгиликлар киритиш, иш жараёнларини автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш истиқбол кўрсаткичларини тўлиқ бажариш, энергия ва ёрдамчи материаллар сарфини камайтириш, ишчиларга хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиб беришга алоҳида эътиборни қаратишдан бошланиши керак, — деди нотиқ ўз маърузасида. Уюшма Бошқарув раиси Ғ.Пардаев эришилаётган ютуқлар билан бирга ёғ-мой корхоналаридаги мавжуд камчиликлар ва уларни ҳал этишдаги долзарб вазифалар ва капитал таъмирлаш даврида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг семинар-кенгаш иштирокчилари “Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг “Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришини мониторинг қилиш” бошқармаси бошлиғи А. Абдурахимовнинг 2018-2019 йил мавсумида пахта техник чигитини қайта ишлашда эришилган натижалар ва янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги маърузасини тинглади.
Маърузачи ўз нутқида сўнги йилларда ишлаб чиқаришни модернизациялаш натижасида корхоналарнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ўсганлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги ва сифати янада яхшиланганлиги ва пировардида корхона томонидан юқори даромад олишга эришилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумот берди. Инвестициялар ва инновацион технологияларни жорий қилиш бошқармаси бош мутахассиси Ш. Балтабаевнинг 2019 йил инвестиция дастурларини бажарилиши, мавжуд муаммолар ва келажак режалар тўғрисидаги маълумот берди. “Янгийўл ёғ-мой” АЖ Бош мухандиси О. Норматовнинг корхонани модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ишлар, 2019-2021 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқаришни мақбуллаштириш режаси ишлаб чиқилганлиги, ундада корхонадаги ортиқча қувват, ортиқча ҳудудлар ва бинолардан оқилона фойдаланиш ўз аксини топганлиги тўғрисидаги маърузаси тингланди.
Семинар-кенгашда ёғ-мой соҳадига узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритиб келган фахрийи, устоз Баходир Қодировнинг ёғ-мой корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш, техника, ёнғин-портлаш хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш, ишчиларга хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш тўғрисида маърузаси тинглади. Юқори кўрсаткичларга эришиш учун тизимдаги ёғ-мой корхоналари фаолият юритаётган мухандис-технологлари томонидан касбий махоратларини ошириш ва ўз устида ишлари, изланишлари кераклиги устоз томонидан тавсия этилди.
Семинар-кенгашда (HUATAI (ХХР), HUM (Туркия), «KULP» (Туркия) компаниялари вакиллари сўзга чиқиб қатнашчиларни ўзлари таклиф этаётган замонавий мой ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тизимларини етказиб бериш бўйича тизимларининг ишлаш принциплари ва устун жиҳатлари ҳақида ахборот берган бўлса, “Gagan international” (Ҳиндистон), “Sundex process engineers” PVT.LTD (Ҳиндистон), “DVC Process technologists” (Ҳиндистон) вакиллари ҳам гидрогенизация тизими ҳақида ва PET Technologies (Украина), “Таврия пром сервис” (Украина) компаниялари вакиллари ҳам PET приформа етказиб бериш бўйича ўз таклифларини беришди. Шунингдек, ўз маърузаси билан қатнашган “SHARQ TEAM” МЧЖ корхонаси вакили ёғ-мой корхоналари учун кенг кўламдаги частотный преобразователь – электр токининг частотасини ўзгартириб берувчи электр ускунаси насос, автоматик конденсатор ускуналари ва электрон тизимли ўлчов асбоблари етказиб бериш истагини билдирди.
Семинар-кенгашда рақобатчи компанияларнинг қатнашиши ва таклифлар билан чиқиши корхоналар олдида танлов муҳитини ҳосил қилгани шубҳасиз. Семинар-кенгаш мажлиси охирида корхоналар вакиллари сўзга чиқиб ўз корхоналарида амалга оширилаётган ижобий ишлар тўғрисида қатнашчилар билан ўртоқлашишди ва капитал таъмирлаш ишларини пухта ва самарали ўтказиш бўйича ўз таклифларини беришди. Барча ёғ-мой корхоналари, ускуна ва жиҳозлар етказиб берувчи етакчи компаниялар иштирокида ўтган мазкур семинар-кенгаш капитал таъмирлаш ишларини самарали ташкил этиш ва корхоналарнинг кейинги мавсумга пухта тайёрлик кўришига замин яратди.