“ТУРОН ХОЖЕЛИ” АЖ
Корхона 1946 йилда ташкил қилинган бўлиб, дастлабки қуввати кунига 120 тонна техник чигитни қайта ишлашдан иборат бўлган. 1975 йилга келиб ишлаб чиқариш қуввати 275 тоннага етказилган. Корхонанинг асосий цехида 12 та “ЕТП-20” маркали Германияда ишлаб чиқарилган пресслар ўрнатилган. Умумий ер майдони 4,7 гектарга тенг бўлиб, унда 8 та цех, 2 та омбор ва 1 та чигит хўжалиги мавжуд. 2007 йилда кунига 100 тонна кунжарани қайта ишлаш қувватига эга бўлган экстракция цехи, 2008 йилда ёғни қадоқлаш цехи, 2009 йилда ёғни хидсизлантириш цехи ишга туширилди.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха ва соапсток сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 63 минг тонна.
Манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли шаҳри, А.Палванов, 35.
Телефон рақами: 8-361-556-12-18; 8-361-556-28-58.
Электрон почта манзили: aootturon@inbox.uz
БЕРУНИЙ “ЁҒГАР” АЖ
Корхона 1957 йилда “Беруний МЭЗ” номи билан ташкил топган. 1972 йилда қайта реконструкция қилинган, 1994 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган. Ҳозирги кунда давлат улуши 86,4 фоиздан иборат бўлган корхонанинг умумий майдони 8 гектарни ташкил этади. Бу ерда асосий ва ёрдамчи цехлар жойлашган. Корхонанинг кунлик қуввати 230 тонна пахта чигитини қайта ишлашга тенг бўлиб, олинган ёғ хидсизлантирилган ва қадоқланган ҳолда аҳолига етказиб берилади. 2006 йилда кунига 100 тонна хом ашёни қайта ишлаш қувватига эга бўлган экстракция цехи ишга туширилган.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 72,5 минг тонна.
Манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний шаҳри, Ахунбобаев, 12.
Телефон рақами: 8-361-524-28-15; 524-24-45.
Электрон почта манзили: Beruni_AOYoggar@bk.ru
«АНДИЖОН ЁҒ-МОЙ» АЖ
«Андижон ёғ-мой» ОАЖ 1907 йилда «Т.К.Соловьев ва унинг компанияси» фирмаси томонидан Андижон вилоятида ташкил этилган, корхона 1917 йилда маҳаллийлаштирилган ҳамда ёғ ҳамда совун ишлаб чиқариш цехидан иборат бўлган. Мустақиллик йилларида корхона очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди ва ишлаб чиқариш цехлари ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Корхона томонидан хидсизлантирилган ўсимлик ёғи, хўжалик совуни, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126 минг тонна
Манзили: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Фитрат кўчаси, 14.
Телефон рақами: 8-374-223-10-33; 233-11-83.
Электрон почта манзили: andyogmoy@ inbox.ru
“АСАКА ЁҒ” АЖ
Аҳоли учун ёғ-мой маҳсулотлари, чорвачилик учун кунжара ва шелуха етказиб беришга ихтисослашган “Асака ёғ” ОАЖ 1910 йилда ташкил этилган. Мустақиллик йилларида корхона техник ва технологик жиҳатдан ҳар томонлама қайта жиҳозланди. Натижада озуқавий ёғни 100 фоиз миқдорида хидсизлантирилган ва қадоқланган ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, совун, экстракция, рафинация сингари цехлар хорижда ишлаб чиқарилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланди.
Корхонада асосан турли хилдаги ўсимлик ёғлари, хўжалик совуни, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126,0 минг тонна
Манзили: Андижон вилояти, Асака шаҳри, Карвонсарой кўчаси, 5.
Телефон рақами: 8-374-233-14-74.
Электрон почта манзили: asaka-yog@inbox.uz
“КОГОН ЁҒ ЭКСТРАКЦИЯ” АЖ
Дунёнинг қадимий ҳудудларидан бири бўлмиш Бухорода ХIХ аср бошларида пахта чигитидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ишлари бошланади ва у 1910 йилда фойдаланишга топширилади. 1915 йилга келиб корхонада кунига 5-7 тонна пахта ёғи ишлаб чиқарилишига эришилди. Маҳсулотнинг асосий қисми Россия, Эрон, Афғонистон сингари мамлакатларга экспорт қилинди. Корхонанинг ҳозирги кундаги пахта чигитини қайта ишлаш кунлик қуввати 400-450 тоннани ташкил этади. Цехларга замонавий экстракторлар ўрнатилмоқда, шунинг ҳисобига яқин вақт ичида кунлик қувват яна 400 тоннага ошади.
Мулкчиликнинг акциядорлик шаклига эга бўлган “Когон ёғ экстракция” корхонасида хидсизлантирилган ўсимлик ёғлари, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, хўжалик совуни, тостерланган шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 157,5 минг тонна
Манзили: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 5а.
Телефон рақами: 8-365-522-24-60; 522-12-49.
“ЕВРОСНАР” МЧЖ
Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ҳисобланмиш “Евроснар” МЧЖ 2003 йилнинг февраль ойида ишга туширилган. Корхонада дастлабки кунига 16 тонна кунгабоқар дони қайта ишланган бўлса, 2004 йилнинг октябрида 30 тонна чигитни қайта ишлаш қуввати фойдаланишга топширилган. 2007-2008 йилларда ишлаб чиқариш цехларининг қуввати оширилиб, модернизация қилинди. 2011 йилда янги рафинация ва ёғни хидсизлантириш цехлари ишга туширилди. 2013 йилда экстракция цехи кенгайтирилиб, унинг кунлик қуввати 120 тоннага етказилди. Ҳозирги кунда корхонанинг 51 фоизи давлат улушига тўғри келади.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 67,9 минг тонна
Манзили: Бухоро вилояти, Жондор тумани, Сепатта ҚФЙ, Урганжиен қишлоғи.
Телефон рақами: 8-365-582-17-86; 582-26-46.
Электрон почта манзили: evrosnar@yandex.ru
“ҚАРШИ ЁҒ ЭКСТРАКЦИЯ” АЖ
Қашқадарё вилояти аҳолиси эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 1947 йилда Қарши шаҳрида ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани қуриш ишлари бошланган. Бозор муносабатларига ўтиш биланоқ корхона ўз маҳсулотларини биржа савадолари орқали сота бошлади. Бу ерда технологик жиҳозларни алмаштирилиши ва модернизациялаш ишларининг амалга оширилиши юқори меҳнат унумдорлигига эришиш, хом ашё, электр энергияси, ёнилғи, сув сарфини тежаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятини вужудга келтирди.
Истиқлол йилларида акциядорлик жамиятига айлантирилган “Қарши ёғ экстракция” корхонасида асосан қадоқланган, хидсизлантирилган пахта ва бошқа ноанъанавий ўсимлик ёғлари, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, хўжалик совуни, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126 минг тонна.
Манзили: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 1.
Телефон рақами: 8-375-223-41-70; 223-48-53; 150-46-54.
Электрон почта манзили: karshimez@mail.ru
«КОСОН ЁҒ-ЭКСТРАКЦИЯ» АЖ
Ҳудуд аҳолисининг ўсимлик ёғи, шрот ва шелухага бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 1981 йилда Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳрида фойдаланишга топширилган “Косон ёғ экстракция” корхонаси базасида 1994 йилда «Косон ёғ-экстракция» ОАЖ ташкил этилган. Корхонанинг барча ишлаб чиқариш объектлари 1981 йилда ишга туширилган.
Корхонада асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва шрот ва шелуха, хўжалик совуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 189 минг тонна.
Манзили: Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Бухоро йўли кўчаси, 1.
Телефон рақами: 8-375-592-21-61; 592-19-15.
Электрон почта манзили: kosonyog@mail.ru
“ТОШКЕНТ ЁҒ-МОЙ КОМБИНАТИ” АЖ
Корхонага 1966 йилда асос солинган. Итиқлол йилларида мазкур корхона “Тошмарёғ” ОАЖга, кейинчалик “Тошкент ёғ-мой комбинати” ОАЖ корхонасига айлантирилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан “Моя мечта” брэнди остида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу ерда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан тубдан янгилаш ишлари босқичма-босқич амалага оширилди, шу мақсад учун 2004 йилдан 2007 йилгача бўлган даврда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилиши ҳам бунинг далилидир.
Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, маргарин, мойонез маҳсулотлари, озиқ-овқат саломаси, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 94,5 минг тонна
Манзили: Тошкент шаҳри, Жарқўрғон кўчаси, 47.
Телефон рақами: 8-371-283-41-06; 283-31-28; 291-65-36.
«ЯНГИЙЎЛ ЁҒ-МОЙ» АЖ
Янгийўл ёғ-мой комбинатининг тарихи 1922 йилда Қовунчи қишлоғида жойлашган, бор-йўғи 8 та ёғ пресслаш ускунаси бўлган 4-сонли ёғ корхонасидан бошланади. 1960 йилда корхона ёғ-мой комбинати мақомини олиб, кунига 500 тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлди. 1994 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Ҳозирги кунда замонавий ускуналар билан жиҳозланган мазкур корхона кунига 600 тонна чигитни қайта ишлаш, 35,3 тонна ёғни қадоқлаш, 42 тонна совун ишлаб чиқариш ва соатига 600 бутилка ёғни қадоқлаш имкониятига эга.
Корхонада асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва қадоқланган шрот ва шелуха, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 115 минг тонна
Манзили: Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчаси, 352.
Телефон рақами: 8-370-602-61-35; 602-68-72.
Электрон почта манзили: yangiyolmjk@mail.ru
“КАТТАҚЎРҒОН ЁҒ-МОЙ КОМБИНАТИ” АЖ
Дастлаб ишлаб чиқариш қуввати 280 тонна хом ашёни қайта ишлашдан иборат бўлган мазкур корхона 1936 йилнинг 6 ноябрида ишга туширилган. Бу ерда 1957 йил экстракция усулида ишлайдиган янги ускуна Германиядан олиб келиниб ўрнатилди.
Истиқлол йилларида тубдан ўзгаришлар даврини бошидан кечирган корхона 1996 йилга келиб республикада биринчи бўлиб кунгабоқар ёғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Шу орада корхонада чиқиндисиз технологиялар жорий қилинди.
Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, хўжалик совуни, саломаси шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 157,5 минг тонна
Манзили: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Д.Ишбеков кўчаси, 121.
Телефон рақами: 8-366-455-49-99.
Электрон почта манзили: kattakurganyog-moy@mail.ru
“УРГАНЧ ЁҒ-МОЙ” АЖ
“Урганч ёғ-мой” экстракция заводи 1977 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган корхона бўлиб, у ўзига хос анъаналарга эга. 1994 йилда корхона давлат тасарруфидан чиқарилиб, унинг мулкчилик шакли ўзгартирилди ва “Урганч ёғ-мой” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. 2004 йилда Швейцариянинг “Floih ltd” компанияси корхонага катта ҳажмида инвестиция киритиш мажбуриятини олиб, тендерда ғолиб чиқди. Натижада корхона хорижий инвестиция иштирокидаги “Урганч ёғ” акциядорлик жамияти мақомини олди. Ҳозирги кунда корхона пахта чигит, соя, махсар, кунгабоқар сингари мойли экинлар уруғларини қайта ишлайдиган, ёғни гидрогенизациялаб берадиган, техник ва озиқавий саломас, хўжалик совуни, алиф ишлаб чиқарадиган цехларга эга.
Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, хўжалик совуни, шрот, шелуха, алиф сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 189 минг тонна
Манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, И.Досов кўчаси, 2.
Телефон рақами: 8-362-227-22-87; 227-22-14; 227-11-32.
Электрон почта манзили: urgenchoil@rambler.ru
“СУРХОНОЗИҚОВҚАТСАНОАТИ” АЖ
Денов ёғ-экстракция заводи 1963 йилга қурилган. У 1994 йилда “Сурхонозиқовқатсаноати” ОАЖга айлантирилган. Мустақиллик йилларида корхонани модернизациялаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди. Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми кенгайиб, унинг сифати янада яхшиланди ва табиий йўқотишлар кескин қисқарди. Жумладан, тайёрлов бўлимида беш валли жўвали дастгоҳ ўрнатилган. Чигит майдалангандан сўнг уни янада майдалаш учун мутахассислар томонидан шлифовкалар ўрнатилди. Пировардида ёғнинг чиқиши сезиларли даражада ошиб, хом ашёнинг йўқотилиши қисқарди.
Корхонада асосан турли хилдаги хидсизлантирилган ва қадоқланган ўсимлик ёғлари, хўжалик совуни, шрот, шелуха сингари маҳсулотлар ишлаб чиқрилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 189 минг тонна
Манзили: Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Фаррухий кўчаси, 1.
Телефон рақами: 8-376-413-73-83.
Электрон почта манзили: surxan_mez@mail.ru
“АГРОХИЗМАТ ШИНДОНГ” ҚК
“Агрохизмат Шиндонг” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси чет эл инвестициясини тўғридан-тўғри жалб этиш ҳисобига 2007 йилда ташкил этилган. Корхона кунига 80 тонна техник пахта чигитини қайта ишлашга мўжалланган бўлиб, ишлаб чиқариш цехларига Хитой технологиялари ўрнатилган. Ҳозирда корхонада экстракция, форпресс, охарлаш, чақиш, рафинация, қадоқлаш, хидсизлантириш цехлари фаолият кўрсатмоқда. Қўшма корхонанинг давлат улуши 51 фоизни ташкил этади.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот, шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 25,7 минг тонна
Манзили: Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Килкон маҳалласи.
Телефон рақами: 8-376-322-14-25; 322-12-30.
Электрон почта манзили: Agro_shin@mail.ru
“ВАНҒОЗИ АГРО ЭКСПОРТ” МЧЖ
“Ванғози агро экспорт” корхонаси қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. 2011 йилда бир кунда 160 тонна хом ашёни қайта ишлайдиган экстракция линияси ишга туширилди.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 51,5 минг тонна
Манзили: Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.
Телефон рақами: 8-436-555-35-29; 555-30-62.
Электрон почта манзили: vangoziagro@mail.ru
“УЧҚЎРҒОН ЁҒ” АЖ
1948 йилда ёғ экстракция корхонасини қуриш учун Учқўрғон тумани ҳудудидан 29 гектар ер ажратилди. 1950 йилда асосий бинолар қурилиши ниҳоясига етказилди ва 1953 йилда корхона бир кунда 120 тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлди. Бу қувват 1970 йилда 400 тоннага етказилди. 1994 йилда корхона очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. Умумий йиғилиш томонидан жамият низомида белгиланган муддатда корхонанинг кузатув кенгаши ва ижроия органи сайланди.
Бу ерда асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, техник саломас, глицерин, махсар ёғи ва шрот ва шелухаси, ёғ кислотаси, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126 минг тонна
Манзили: Наманган вилояти, Учқўрғон, Туркистон МФЙ, Қурбоналиев кўчаси, 2.
Телефон рақами: 8-369-462-17-40; 462-37-84.
Электрон почта манзили: uchkurmz2011@mail.ru
“НАМАНГАН ТОЛА ТЕКСТИЛЬ” МЧЖ
Корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 августдаги “2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган. Корхонанинг кунлик қуввати 200 тонна линтерланган чигитни қайта ишлашдан иборат. Жамиятдаги мавжуд бино-иншоотлар қайта реконструкция қилиниб, тайёрлов ва экстракция цехлари бинолари ҳамда экстракция бензини, ёғ хўжалиги, шелуха ва кунжара омборлари янги лойиҳалар асосида қуриб битказилган.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 64,2 минг тонна
Манзили: Наманган вилояти, Наманган тумани, Катта Тошбулоқ маҳалласи.
Телефон рақами: 8-369-472-03-87.
“ГУЛИСТОН ЭКСТРАКТ ЁҒ” АЖ
Сирдарё вилоятида ёғ-мой саноатининг тўнғич авлоди ҳисобланадиган “Гулистон экстракт ёғ” ОАЖ корхонаси қурилиши 1976 йилда бошланиб, 1980 йилда ниҳоясига етказилди. Мазкур корхона “Экстракционтехник” (Германия) фирмаси лицензияси бўйича бунёд этилган. 1994 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган мазкур корхонасининг барча цехлари замон талаблари асосида механизация қилинган. Бу ерда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишчи ва муҳандис-техник ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш устувор вазифа ҳисобланади.
Корхонада асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва шрот ва шелуха, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 157,5 минг тонна
Манзили: Гулистон вилояти, Гулистон шаҳри, Т.Ахмедов кўчаси, 68.
Телефон рақами: 8-367-226-35-17; 226-34-29.
Электрон почта манзили: sirmez@mail.ru
«ФАРҒОНА ЁҒ-МОЙ» АЖ
1930 йилда аҳолининг ўсимлик ёғи, шрот ва шелухага бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида ёғ корхонаси ташкил этилган. Ушбу корхона 1994 йилда «Фарғона ёғ-мой» акциядорлик жамиятига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 июндаги 3426-сонли фармойишига асосан корхона Фарғона шаҳрининг Киргили саноат ҳудудига кўчирилди. Натижада 400 тонна пахта чигитини қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхона 2012 йилнинг январь ойида янги ҳудудда қайтадан ишга туширилди.
Корхонада асосан тозаланган пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва шрот ва шелуха, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 126 минг тонна
Манзили: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ором кўчаси, 61.
Телефон рақами: 8-373-400-94-27; 400-48-22.
Электрон почта манзили: fyom@inbox.ru
«ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ» АЖ
1884 йилда Қўқон шаҳрида ёғ жувози ишга туширилган, 1910 йилда мазкур корхонани ака-ука Вальяевлар сотиб олишади ва технологик жараёнларни такомиллаштиради. 1994 йилда корхона акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Корхонада асосан хидсизлантирилган ва қадоқланган пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари ва шрот ва шелуха, хўжалик соуни сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қувват: 189 минг тонна
Манзили: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Уста бозор кўчаси, 84.
Телефон рақами: 8-373-542-47-29.
Электрон почта манзили: kokand_mjk@mail.ru
“БЎСТОН ОЛАМИ” МЧЖ
“Бўстон олами” хусусий корхонаси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, у 2007 йилда масъулияти чекланган жамиятга айлантирилди. Умумий майдони 2,43 гектардан иборат бўлган мазкур корхона томонидан кунига 100 тонна техник чигит ёки 60-75 тонна махсар хом ашёсини қайта ишлаш ва 15 тонна хўжалик совуни ишлаб чиқариш қувватига эга. Бундан ташқари, корхонада 2 та экстракция, техника-таъмирлаш, тайёрлов, хом ёғ кислотаси ва дистилланган ёғ кислотаси, ўсимлик ёғини қадоқлаш ва хидсизлантириш цехлари фаолият кўрсатмоқда.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, хўжалик совуни, шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 49,2 минг тонна
Манзили: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, “А” саноат ҳудуди.
Телефон рақами: 8-372-221-02-56; 221-02-52.
Электрон почта манзили: buston_oil777@mail.ru
“НУРЛИ ДОН” МЧЖ
“Нурли дон” масъулияти чекланган жамияти 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг ўша давридаги кунлик қуввати 15 тонна пахта чигитини қайта ишлашни ташкил қилган. 2008-2009 йилларда корхона цехларига пахта чигитини қайта ишлашга мўлжалланган, Хитой Халқ Республикасидан келтирилган тизим ўрнатилган ва кунлик қувват 220 тонна хом ашёни қайта ишлашга етказилган. Шу йили ишлаб чиқариш цехига қадоқлаш тизими ўрнатилиб, ишга туширилди.
Корхонада пахта, соя, кунгабоқар, махсар ёғлари, хўжалик совуни, шрот ва шелуха сингари ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 76,8 минг тонна
Манзили: Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Саноатчилар кўчаси, 5.
Телефон рақами: 8-372-335-43-39; 335-43-43.
Электрон почта манзили: nurlidonnorpulat@mail.ru