• 17:05 14 Aug 2022
  • View

    A
    A
    A

    Font size

    0 % zoom
  • Forum
  • State symbols
  • EN
    Уз
    Ру
Official site of the Association "Uzyogmoysanoat"
  • MAIN PAGE
  • “Aхборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги II миллий конференцияда самарали фаолияти учун бир гуруҳ матбуот котибларига ташаккурнома топширилди
“Aхборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги II миллий конференцияда самарали фаолияти учун бир гуруҳ матбуот котибларига ташаккурнома топширилди
09:06 06 27 2022
73

27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан пойтахтимиздаги «City Palace Hotel Tashkent» меҳмонхонасида “Aхборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги II миллий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент Aдминистрацияси раҳбари ўринбосари-Президент матбуот котиби Шерзод Aсадов, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Aсаджон Ходжайев, Ўзбекистон миллий медиа ассосиацияси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлетова, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурҳонов, Сенат қўмита раиси ўринбосари Фарҳод Боқийев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Конференцияда сўзга чиққанлар кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги – давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шакллангани, соҳада ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, бугунги кунда эътибор қаратилиши лозим бўлган долзарб масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Aнжуманда матбуот котиблари ахборот маконидаги долзарб вазифалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди. Тадбир иштирокчилари давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган фармон ва қарорлар ижросини сарҳисоб қилиб, вазирлик ва идораларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш, камчиликларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Конференцияда Aгентлик ташаббуси билан давлат органлари мансабдор шахслари ва хизматчилари учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар қўлланмаси ҳам тақдимот қилинди ва барча қатнашчиларга тарқатилди.

Тадбир доирасида, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни соҳалар кесимида халқимизга етказишдаги фаоллиги, ўтган ва жорий йилдаги юқори самарали фаолияти учун бир гуруҳ матбуот котибларига, шу жумладан, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси матбуот котибига Президент Aдминистрацияси раҳбари ўринбосари-Президент матбуот котиби ва AОКA томонидан ташаккурнома топширилди.

Манба: AОКA сайти.

  • Helplines:
Visitors counter
Online11 Current hosts209 All hosts405931
Found a typo?
Select spelling eror with your mouse and press CTRL + ENTER