“АПК-Inform” ахборот агентлиги 2023 йилнинг 25-26 апрель кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган “Asia Grain Conference” халқаро конференциясининг дастурини шакллантирди.
Конференциянинг биринчи куни, яъни 25 апрелда учта йирик сессия бўлиб ўтади ва қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
дон ва мойли экинлар уруғи бозорининг халқаро ва минтақавий тенденциялари: жорий мавсумнинг дастлабки натижалари ва истиқболлари. Иқтисодий ва моддий-техник омилларнинг бозорга таъсири;
қайта ишлаш бозори тенденцияларини (ун, озуқа, дон, технологик жиҳатлар).
2023 йилги экиш мавсумининг хусусиятлари (ресурслар, технологиялар, харажатларни бошқариш).
Биринчи кун анъанавий тарзда кечки овқат билан якунланади.
“Asia Grain Conference” конференциясининг иккинчи куни агрологистика ва дуккакли донлар бозори ҳолатига бағишланади ҳамда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Қозоғистон Республикасида жорий мавсумда етиштириладиган доннинг экспорт йўналишларидаги ўзгаришлар ва логистика истиқболлари;
Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистондаги дуккакли донлар бозорининг хусусиятлари ва ушбу экинларнинг жаҳон бозоридаги тенденциялари.
Тадбир фойдали ҳисоботлар, самарали музокаралар, эксклюзив маълумотлар ва алоқаларга бой бўлиши кутилмоқда.
Манба: АПК-Inform АА.