• 19:21 25 Feb 2021
  • View

    A
    A
    A

    Font size

    0 % zoom
  • Forum
  • State symbols
  • EN
    Уз
    Ру
Official site of the Association "Uzyogmoysanoat"
  • MAIN PAGE
  • Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
18:01 01 19 2021
182

“Ўзёғмойсаноат” уюшмасида 2021 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати видео-конференция тарзида ташкил этилди. Марказий студиядан Президент Администрацияси томонидан уюшмага бириктирилган вакил, маҳаллий кенгашлар депутатлари, Халқ демократик партияси Яккасарой тумани кенгаши раиси,уюшма раҳбарлари ва ходимлари, жойлардаги студиялардан уюшма тизимидаги корхоналар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлар, юридик ва  персонални бошқариш бўлимлари бошлиқлари, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари ҳамда ишчи-ходимлар иштирок этди.

Давра суҳбатида Мурожаатномада кўзда тутилган озиқ-овқат саноатига оид устувор вазифалар, жамиятни ривожлантиришдаги фуқаролик бурч, она-Ватанга садоқат каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Давра суҳбатида таъкидланишича, мазкур Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалардан тегишли хулоса қилган ҳолда 2021 йилда ёғ-мой соҳасини комплекс ривожлантиришнинг 8 та устувор вазифаси белгилаб олинган, жумладан:

ҳар бир раҳбар ходим учун мурожаатномада келтирилган вазифалар иш дастури этиб белгилаш;

бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси даврида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг узлуксиз ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

соҳада фаолият юритаётган ва билим олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жумладан, олий ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналарини интеграцияси жараёнига жиддий эътибор қаратиш;

иқтисодиётимиздаги таркибий ўзгаришлар, ислоҳотларда фаол иштирок этиб корхоналарда соғлом рақобат муҳитини такомиллаштириш;

рақобатбардош технологияларни ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари салмоғини ошириш;

озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида корхоналар билан изчил тадбирларни олиб бориш;

кичик ва хусусий сектор корхоналар ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

ишлаб чиқаришга рақамли технологияларни жорий этган ҳолда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш шулар жумласидандир.

Давра суҳбатида Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар  тўғрисида тайёрланган видео ролик намойиш этилди. Иштирокчилар Тошкент давлат транспорт университети таянч докторантура изланувчиси Хуршидбек Абдуллаевнинг маърузасини катта қизиқиш билан тинглади. Маърузада Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар тарихан муҳим паллада халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёти йўлида барчамизни жипслаштириб, янги марралар сари руҳлантираётгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз Мустақиллигининг қутлуғ санаси – 30 йиллиги кенг нишонланадиган жорий йилда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”, деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда, фидокорона меҳнат қилиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир, деди маърузачи. Шунингдек, Хуршидбек Абдуллаев озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал этиш, генетик модификация қилинган маҳсулотлар етиштирмаслик бўйича қатъий назорат ўрнатиш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида батафсил тўхталди.

Маърузачи давлат ва жамият қурилишида асосий вазифалар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хотин-қизлар фаоллигини таъминлашнинг замонавий механизмлари, ёшлар сиёсати масалалари бўйича Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ва уларнинг ижроси тўғрисида батафсил маълумот берди.

- Давлатимиз раҳбари ўзининг бу тарихий Мурожаатномасида жимиятимизнинг барча қатламида мавжуд бўлган ҳолатларга тўғри ва оқилона баҳо бериб, ҳар бир соҳадаги, хусусан ёғ-мой тармоғидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишнинг энг самарали йўналишларини белгилаб берди, - деди давра суҳбатида иштирок этган ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Нигора Эшметова. - Президентимизнинг ушбу Мурожаатномасидан ҳар биримиз керакли хулоса чиқариб, имконият қўлимизда бўлган ҳозирги вақтда иш услубимизни ўзгартиришимиз, ҳаётга бошқача назар солиб, янгича яшашга ўрганишимиз лозим.

Шунингдек, депутат Мурожаатномада белгилиб берилган вазифалар ижросини таъминлашда барча сиёсий партиялар, депутатлар соҳалар масъуллари билан ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатиши юқори самара беришини, бу борада ХДП ёғ-мой саноати ходимлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Уюшма Ахборот хизмати.

  • Helplines:
Visitors counter
Online6 Current hosts377 All hosts227077
Found a typo?
Select spelling eror with your mouse and press CTRL + ENTER