Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари пойтахтимизда жойлашган “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар маркази майдонида илк бор “ИННОПРОМ”. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси ташкил этилмоқда. Унда Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия ва Япониянинг уч юздан ортиқ саноат компаниялари вакиллари ва ишбилармонлар делегациялари иштирок этади.
Кўргазмани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – иштирокчи мамлакатлар ва компаниялар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, саноатни ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этишнинг янги имкониятларини аниқлаб олишдан иборат.
Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилаётган мазкур кўргазма ишида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси масъул ходимлари ҳам иштирок этиши кўзда тутилмоқда.