2020 йилнинг 20 октябрь куни Давлат статистика қўмитаси томонидан республикамиз бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, ўсимлик мойининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Ушбу ўрнаниш натижалари шуни кўрсатадики, щўсимлик мойининг минимал нархи Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори” ва “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди. Жумладан, ушбу бозорларда маҳаллий пахта мойининг 1 литри 11,0 минг сўмдан сотилмоқда. Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да 1 литр кунгабоқар мойи 17,6 минг сўмда сотилмоқда. Бу кўрсаткич бозорларга кузатилган ўсимлик мойининг максимал нархидир.
Умуман олганда, ўсимлик мойи нархлари ўтган ҳафтадаги кўрсаткичларга нисбатан бир мунча пасайганлиги кузатилди. Қуйида ўрганиш натижасида аниқланган 1 литр ўсимлик мойининг республика ҳудудларидаги нархлари келтирилган.
№ |
Бозорлар номи |
1 литр мой нархи |
1 |
Нукус шаҳар “Нукус деҳқон бозори” |
12,5-14,5 |
2 |
Андижон шаҳар “Янги бозор деҳқон бозори” |
11,0-15,0 |
3 |
Андижон шаҳар “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори” |
11,0-15,0 |
4 |
Бухоро шаҳар “Бухоро марказий деҳқон бозори” |
12,0-15,5 |
5 |
Жиззах шаҳар “Жиззах марказий деҳқон бозори” |
13,0-14,0 |
6 |
Жиззах шаҳар “Эски шаҳар деҳқон бозори” |
13,0-14,0 |
7 |
Қарши шаҳар “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори” |
11,0-14,0 |
8 |
Навоий шаҳар “Саховат” бозори |
13,0-15,0 |
9 |
Наманган шаҳар “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори” |
12,5-15,0 |
10 |
Самарқанд шаҳар “Сиёб деҳқон бозори” |
13,0-16,0 |
11 |
Самарқанд шаҳар “Темирйўл деҳқон бозори” |
13,0-16,0 |
12 |
Самарқанд шаҳар “Дамариқ деҳқон бозори” |
13,0-16,0 |
13 |
Термиз шаҳар “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори |
13,0-14,0 |
14 |
Термиз шаҳар “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” |
12,0-14,0 |
15 |
Гулистон шаҳар “Гулистон деҳқон бозори” |
12,0-15,0 |
16 |
Чирчиқ шаҳар “Чирчиқ деҳқон бозори” |
12,2-16,0 |
17 |
Янгийўл шаҳар “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” |
12,0-17,0 |
18 |
Фарғона шаҳар “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори |
12,5-14,0 |
19 |
Урганч шаҳар “Урганч марказий деҳқон бозори” |
14,0-16,0 |
20 |
Тошкент шаҳар “Эски жўва деҳқон бозори” |
11,0-16,25 |
21 |
Тошкент шаҳар “Олой деҳқон бозори” |
12,0-17,0 |
22 |
Тошкент шаҳар “Фарҳод деҳқон бозори” |
11,0-16,0 |
23 |
Тошкент шаҳар “Қўйлиқ деҳқон бозори” |
11,0-16,0 |
24 |
Тошкент шаҳар “Миробод деҳқон бозори” |
11,0-17,6 |