2022 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбестон Республикаси Президенти “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-251-сонли фармонга имзо чекди, деб хабар беради Адлия вазирлиги.
Ҳужжатга кўра, қуйидаги имтиёзлар муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилмоқда:
импорт қилинадиган 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) учун импорт божхона божининг “ноль” ставкаларини қўллаш;
савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини назарда тутмайдиган мамлакатлардан импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига божхона божининг икки баравар ставкасини қўлламаслик.