Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сонли “Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига асосан ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлигига нисбатан қўлланиладиган талаблар, шу жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш, ташиш, қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш), муомалага чиқариш, сотиш, намуна олиш, идентификациялаш ва мувофиқлигини баҳолаш ҳамда синовдан ўтказиш бўйича талабларни назарда тутувчи “Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” ва уни жорий этиш схемаси тасдиқланган.
Мазкур техник регламент эълон қилинган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач, яъни 2021 йилнинг 17 февралидан бошлаб амалга киритилади. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 520-сонли “Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ўз кучини йўқотади.