Зуфаров Ойбек Окилжанович
“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг Бошқарув раиси
  • Телефон:
    +998 71 202 16 00
  • Электрон манзил:
    info@yogmoy.uz
  • Қабул манзили:
    Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 8

1. Ташкилий ишлар ва ҳисоб-китобларни юритиш бўйича:

а) Уюшма барча йўналишдаги иш фаолияти бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади. Уюшмага аъзо бўлган корхоналар ҳамда ижро аппаратининг барча  бошқармалари, бўлимлари  ва хизматлари иш фаолиятини мувофиқлаштиради;

б) Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига номзод танлайди ҳамда кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим қилади;

г) Бошқарув раисининг ўринбосари, бошқармалар, бўлимлар ва хизматлар  ўртасида вазифаларни тақсимлайди, иш фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;

д) Ёғ-мой саноати соҳасида кадрларни тайёрлаш, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ва истиқболли йўналишларни аниқлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларини мувофиқлаштиради;

е) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига мувофиқ Уюшма ижро аппаратига, штат жадвалига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади, меҳнат шартномаларини тузади, лавозимдан лавозимга ўтказади, улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;

ё) Уюшмада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг қонун талабларига мувофиқ юритилиши, даромадлар ва харажатлар сметасининг бажарилиши, бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини тайёрлаб, тақдим  қилиш ишларини мувофиқлаштиради;  

ж) Ишлаб чиқариш, соҳани  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда  белгиланган топшириқларнинг бажарилишини таҳлил қилиш бўйича Бошқарув ва ижро аппарати йиғилишларини ўтказади, йиғилишларда раислик қилади;

з) Уюшма ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилиниши ва уларнинг меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлайди.

и) стратегик режалаштириш ва иқтисодиёт; маркетинг, экспорт ва логистика; бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими; юридик бўлим, персонални  бошқариш; ахборот-коммуникация технологиялари; мурожаатлар ва ижро интизомини назорат қилиш хизматлари, Ишлар бошқармаси ва  Ёғ-мой тармоғида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Илмий маркази иш фаолияти устидан бевосита раҳбарлик қилади.

к) Бошқарув раиси узрли сабабларга кўра ишда бўлмаганда (хизмат сафарида, меҳнат таътилида ёки даволанишда бўлганда) унинг вазифасини белгиланган тартибда бошқарув раисининг ўринбосари вақтинча бажаради.    

 

 2. Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бўйича:

а) Бошқарув раиси Республика ёғ-мой саноатини ривожлантиришнинг стратегиясини белгилайди,  унга асосан  тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурлари, йиллик, чораклик иш режалари, “йўл хариталари”нинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади;

б) Илғор хорижий тажрибани ўрганиш, корхоналарни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, унумли замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, мазкур мақсадлар учун инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича бошқарув раисининг ўринбосари,  бошқармалар ва бўлимлар бошлиқларининг таклифларини, инвестицион лойиҳалар проектларини кўриб чиқади, тасдиқлайди, лойиҳаларнинг бажарилиши назорат қилинишини ташкил қилади;

в)  Уюшма аъзоларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда Уюшмага юклатилган вазифаларнинг замонавий корпоратив бошқарув усуллари қўлланилган ҳолда олиб борилиши,  корпоратив бошқарувнинг такомиллаштирилиши ишларини  мувофиқлаштиради;

г) Уюшмада ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро назоратини ташкил этиб, ушбу йўналишда олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштиради, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ҳукумат қарор ва топшириқларининг бажарилиши,  юридик ва жисмоний шахслар ариза ва мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича тайёрланган ҳисоботларни имзолайди ва Республика Ҳукуматига тақдим этади;      

 д) Ҳукумат қарор ва топшириқларининг бажарилиши ва ўз ваколати доирасига кирадиган бошқа масалалар юзасидан бошқарув қарорларини имзолайди, буйруқлар, фармойишлар чиқаради,  иш фаолиятига оид низомлар, йўриқномалар, иш режалари ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди. 

  • 09.00 - 11.00
    Monday
  • 09.00 - 11.00
    Tuesday
  • 09.00 - 11.00
    Wednesday
  • 09.00 - 11.00
    Thursday
  • 09.00 - 11.00
    Friday
  • Saturday

Зуфаров Ойбек Оқилжонович

Иш жойи, лавозими

 “Ўзёғмойсаноатуюшмасининг Бошқарув раиси

Туғилган сана

28.05.1981 йил

Туғилган жойи

Тошкент шаҳри

Маълумоти

2002 йил, Тошкент кимё-технология институти (бакалавр)

2004 йил, Тошкент кимё-технология институти (магистр)

2009 йил, Братислава  (Словакия) технологик университети (кундузги)

2010 йил, Тошкент молия институти (сиртқи)

Мутахассислиги

ёғ ва мойлар технологияси, ёғларни қайта ишлаш технологияси, банк иши. озиқ-овқат технологияси

Илмий даражаси

PhD

Эгаллаб турган лавозимида

2019 йил ноябрдан

Телефон

 +99871 202 16 00 (101)

 

Фойдали ҳаволалар