Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2023 йилнинг 13 феврал куни “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Мазкур қарор ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ҳамда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида қабул қилинди.
Қарор матни билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://uza.uz/uz/posts/yoqilgi-energiya-resurslaridan-foydalanish-sohasida-davlat-nazorati-samaradorligini-oshirish-chora-tadbirlari-togrisida_454400